Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«فَرَضَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى أَهْلِ الْإِبِلِ مِائَةً مِنَ الْإِبِلِ, وَعَلَى أَهْلِ الْبَقَرِ مِائَتَيْ بَقَرَةٍ, وَعَلَى أَهْلِ الشَّاءِ أَلْفَيْ شَاةٍ, وَعَلَى أَهْلِ الْحُلَلِ مِائَتَيْ حُلَّة»
«Пайғамбар с.а.в. туяси борларга юзта туя, сигири борларга икки юзта сигир, қўйи борларга икки мингта қўй, кийими борларга икки юзта кийимни фарз қилдилар», деган ҳадисга келсак, бу ҳадис заифдир. Чунки у Муҳаммад ибн Исҳоқнинг ривоятидандир. Бу одам заифдир, ёлғончилиги билан машҳур бўлган. Унда, Аъто Жобир ибн Абдуллоҳдан, дейиляпти, лекин Аътодан ҳадис айтганнинг номи айтилмаяпти. Демак, у номаълум шахсдан ривоят қилиняпти. Шунинг учун у рад қилинади. Далил бўлишга ярамайди. Энди Амр ибн Шуайб отасидан, у эса бобосидан ривоят қилган ушбу:
«وَقَضَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّ مَنْ كَانَ عَقْلُهُ فِي الْبَقَرِ عَلَى أَهْلِ الْبَقَرِ مِائَتَيْ بَقَرَةٍ, وَمَنْ كَانَ عَقْلُهُ فِي الشَّاةِ أَلْفَيْ شَاةٍ»
«Пайғамбар с.а.в. хун ҳақини сигири борларга икки юзта сигир, қўйи борларга икки мингта қўй, деб ҳукм қилдилар», деган ҳадисга келсак, бу ҳадис ҳам заифдир. Чунки унинг санадида Муҳаммад ибн Рашид Дамашқий Макҳулий бор. У хусусда бир неча одам салбий гапирган. Шунинг учун унинг ривояти қабул қилинмайди, рад этилади, далил ҳам қилиб олинмайди. Шунга асосан, демак саҳиҳ ҳужжатлар фақат туя хусусида ворид бўлган. Ундан бошқаси айтилмаган. Заиф ҳадисларда ворид бўлганлари эса ҳеч қандай қийматга эга эмас. Улар ҳужжат ҳам, далил ҳам бўлолмайди. Шунга кўра, ҳайвонлардан иборат бўлган хун ҳақи фақат туя бўлади. Аммо Умар р.а.нинг:
«فَرَضَ الدِّيَةَ عَلَى أَهْلِ الْبَقَرِ مِائَتَيْ بَقَرَةٍ»
«Сигири борларга икки юзта сигирни хун ҳақи қилиб белгилаган»лиги тўғрисидаги ривоят ҳам далил-ҳужжат бўлмайди. Бундан ташқари, Умардан ривоят қилинган бу ҳадис ибн Лаҳийъа йўлидан келяпти. Шунга кўра, унинг санади заиф, эътибори йўқ бўлиб, рад этилади. Аммо Абу Довуд Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилишича, Умар р.а. хутба ўқиб туриб, шундай деган:
126-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|